Жорий йилнинг 3-октабр куни соат 09:00 лар эди. Тошкент шаҳар Бектемир тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган “Қўйлиқ деҳқон бозори” рўпарасида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими томонидан пиёда, 1982-йилда туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туманида яшовчи Б.А. шубҳа остига олиниб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилади. Буни қарангки, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2017-йил январ ойидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Фуқаро Б.А.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бектемир тумани Ииофмбга топширилди.
Сарвар СОБИРОВ,
“Постда” мухбири.
