Қувасой шаҳридаги яшовчи А.А.нинг пластик картасида 2 миллион 380 минг сўм пул бор эди. Жорий йилнинг 10 май куни ушбу пуллар ўз-ўзидан ғойиб бўлди. Бундан ажабланган жабрланувчи ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилди. Натижада ушбу жиноятни вояга етмаган Н.Н. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
