Фирибгарликни касб қилган Жиззах шаҳрининг «Раваллиқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Б.нинг дарвозасини тақиллатадиганлар кўпайиб қолгач, унинг қилмишлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар эътиборини тортди. Тез орада жазога тортилишини сезган бу кимса ғойиб бўлишни вазиятдан чиқиш йўли, деб билди.
Аммо ички ишлар органлари ходимлари айбланувчининг жазосиз қолишига йўл қўймадилар. Ш.Б.нинг Тошкент шаҳридаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
