ИИВ ўринбосари, генерал-маёр Бекмурод Абдуллаев ҳузурида Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 2024-йил мобайнида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар хусусида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ўтган йил давомида амалга оширилган ижобий ишлар баробарида, йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида 2024-йилда амалга оширилган ишлар рейтинги кўрсатгичлари бўйича республика миқёсида биринчи ўринни қўлга киритган Бухоро вилояти ИИВ ЖХХ Пробация бўлими ходимларининг меҳнати алоҳида эътироф этилди.
А. ХОЛИҚОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
