Сурхондарё вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида меҳнат ярмаркалари ташкил этилди, дея хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати. Унда иш излаб юрган воҳадошларимиз ва шаҳар-туман ИИБ ҳамда соғлиқни сақлаш идоралари ҳисобида турган шахслар учун бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Жумладан, жорий йилнинг 23 январ кунидан 26 январ кунига қадар Термиз шаҳар, Термиз, Ангор, Музработ, Шеробод, Қизириқ, Бандихон, Бойсун, Қумқурғон, Шўрчи, Олтинсой, Денов, Узун ва Сариосиё туманларида ўтказилган меҳнат ярмаркаларида жами 1271 нафар ишсиз профилактик ҳисобда турган шахс иштирок этди. Улардан 154 нафари захираланган бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди.
Меҳнат ярмаркалари давомида ҳисобда турган фуқаролар билан фаол ижтимоий-сиёсий фикрлаш, ахлоқий етук қадриятларни ривожлантириш, шунингдек, меҳнат қилиш кўникмаларини сингдиришга қаратилган тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Бундай меҳнат ярмаркалари давом этмоқда.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
«Постда» мухбири.
Сурхондарё вилояти.
