Жорий йилнинг феврал ойи мамлакатимизда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва ОИВ инфексияси тарқалишининг олдини олиш ойлиги” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Урганч Давлат университети талабалари билан ушбу ойлик доирасида тадбир бўлиб ўтди. Учрашувда мутахассислар томонидан гиёҳвандлик воситалари ҳамда ОИВ инфексиясининг ёшлар онги ва соғлиғига салбий таъсири юзасидан тушунтиришлар берилди.
– Гиёҳвандлик ҳамда ОИВ инфексиясига қарши курашишнинг энг самарали усули бу оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигидан унумли фойдаланишдир, – дейди Урганч шаҳар ИИОФМБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, маёр Шахноза Ботирова. – Шу боис, шаҳримиздаги маҳаллаларда, ўқув муассасаларида ойлик доирасида кўплаб профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Тегишли ташкилотлар мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу тадбирларда ёшлар ўртасида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.
Ойлик доирасида ўтказилаётган профилактик тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туман ҳудудларида давом эттирилмоқда.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
Хоразм вилояти.
