Яқинда Малайзиянинг Малака шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг таэквон-до тури ИТФ йўналиши бўйича жаҳон кубоги мусобақасида иштирок этган Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ИИБ профилактика инспектори, лейтенант Сардор Усмонов 80 кг. вазн тоифасида барча рақибларини доғда қолдириб, олтин медалга лойиқ топилди.
Шу муносабат билан унинг шарафига давлатимиз байроғи баланд кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.
Биз ҳам маҳоратли спортчимизни ана шундай ғалаба билан самимий муборакбод этиб, келгуси фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз!
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
