2024–2025-ўқув йили учун ҳудудларда профилактика инспекторларини Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда юриспруденсия соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат олий таълим муассасалари сиртқи таълим шаклига ўқишга кириши учун тавсиянома бериладиган ходимларни аниқлаш мақсадида Бухоро шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан Бухоро ва Навоий Ички ишлар бошқармаларида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари махсус тест синовларидан ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу ислоҳотлар ички ишлар органлари профилактика инспекторлари олдида турган муҳим вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлашга муҳим замин яратади.
Ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
