"Касбий тайёргарлик ойлиги" доирасида Навоий вилояти ИИБ ходимларининг касбий маҳоратни ошириш борасида комплекс тадбирлар ўтказилмоқда. Уларнинг руҳий ҳолатини доимий равишда назорат қилиб бориш, стресс ва депрессия ҳолатларига тушиб қолишининг олдини олиш, ишчанлик қобилиятини ошириш, муомала маданиятини юксалтириш ҳамда жамоада соғлом маънавий муҳитни таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ мутахассис-психологлари томонидан навбатдаги психодиагностик машғулот ва тренинг ўтказилди. Албатта, шахсий таркиб жанговар шай ҳолатда бўлиши ва ўз вазифасини талаб даражасида бажаришининг энг муҳим шартларидан бири ҳам руҳий соғломликдир. Шундай экан, бу каби тренинг машғулотлари келгусида ўз самарасини бериши шубҳасиз.


Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.