Ходимларнинг хизмат давомида доимий руҳий тетик, жанговар шай ҳолатда бўлишини таъминлашда мутахассислар томонидан ўтказилган жанговар ва психологик машғулотлар алоҳида ўрни бор .

Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармасининг психологик таъминлаш бўлими мутахассислари томонидан Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлимида ўтказилган навбатдаги тренинг машғулот ходимларнинг руҳий саломатлиги ҳамда иш фаолиятида учун манфаатли бўлди, дея оламиз. 

 Психологик тренинг машғулоти давомида мутахассислар ходимларга асосан катталарда учрайдиган айрим зарарли одатлар ва унинг профилактикаси хусусида атрофлича тушунтиришди. Бу борадаги назарий маълумотлар ва амалий машғулотларни ўтказиш тартиби бўйича тавсиялар берилди.

Бу каби психологик тренинг машғулотлари ходимларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш, иродасини мустаҳкамлаш, касбига бўлган қизиқишини янада оширишда муҳим ўрин тутади.

Ўз мухбиримиз. 

Самарқанд вилояти.