Тошкент шаҳар ИИББ ташаббуси билан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳаётий қийин вазиятга тушиб қолган аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, ўз ишини ташкил қилмоқчи бўлган хотин-қизларга яқиндан кўмак кўрсатишга қаратилган “Мен кучли аёлман” янги лойиҳаси ишга туширилган эди.

Лойиҳа доирасида хотин-қизларнинг ўз-ўзига бўлган ҳурматини ошириш, истак ва хоҳишларини тўғри аниқлай олишлари юзасидан яна бир психологик тренинг ташкил этилди. Ушбу тренингни Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар таъминоти хизмати инспектор-психологлари ҳамда оила ва болалар психологи Шоира Исакова олиб боришди. Тадбир давомида иштирокчилар ўз олдиларига қўйган режаларини лойиҳа қатнашчиларига сўзлаб беришди ва орзу истакларини амалга ошириш йўлида қандай куч топа олишлари ҳақида психологлар маслаҳатларига қулоқ тутишди. Шунингдек, улар плакатларга ички кечинмаларидан келиб чиққан ҳолда фикрларини ёзиб чиқишди. Иштирокчилар психология соҳасига оид кўплаб саволларга малакали жавоб олдилар.

Сарвар СОБИРОВ,

«Постда» мухбири.