Ички ишлар органларига Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Мўлканлик” маҳалласида яшовчи Д.А. мурожаат қилиб, Жиззах шаҳрининг Улуғбек маҳалласида истиқомат қилувчи А.Ғ.дан 250 миллион сўм пулини ундиришда ёрдам сўраган. Маълум бўлишича, 2022-йилнинг январъ ойида “11 кундан сўнг қайтариб бераман” дея А.Ғ. жабрланувчидан қарзга 250 миллион сўм пул олган. Лекин ваъдасида турмаган.

Қисқаси, фирибгарликда гумонланаётган шахсга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.