Қашқадарё вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг жорий куз мавсумига старт берилди.
Таъкидлаш лозимки, бу йил вилоятда 6 млн. 947 минг дона мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.
Қарши шаҳрида бошланган мазкур тадбирда вилоят сектор раҳбарлари иштирок этиб, 4 гектар майдонда 2 мингга яқин мевали ва манзарали кўчатлар экилди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
