Вилоят ҳудудида жиноят содир этганликда айбли деб топилиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган шахсларни ушлаб, жазонинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги “қидирув” махсус тезкор профилактик тадбирлари давомида бир нечта шахслар қўлга олинди. Жумладан, Жкнинг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган ва қидирув эълон қилинган, Олот туманининг “Қумкашон” маҳалласида рўйхатда турувчи Н.Р. вилоят ИИБ ППХ баталъони ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида ушланди. Шу модда билан айбли деб топилган ва жиноят ишлари бўйича Вобкент туман суди томонидан қидирув эълон қилинган, туманнинг “Найман” маҳалласида яшовчи Р.Д. туман ИИБ Пробасия гуруҳи ходимлари олиб борган қидирув тадбирида Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳудудидан ушлаб келинди ва 4-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Жкнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланган ва тергов органидан яширинган Бухоро шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган, Ромитан тумани “Хоса” маҳалласида рўйхатда турувчи Х.С. Ромитан тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари давомида, Ақш давлати Нъю Ёрк шаҳрида эканлиги аниқланди.
“Қидирув” махсус тезкор профилактик тадбирлари давом этмоқда.
А.ЗАЙНИЕВ,
сафдор.
Бухоро вилояти.
