Яқинда Қарши шаҳридаги касб-ҳунар мактабида ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли мазкур ҳудудда жойлашган 7533-ҳарбий қисм аскарлари ҳамда ушбу таълим муассасаси ўқувчи-ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Келажагимиз эгаларининг билим савиясини янада бойитиш мақсадида ташкил этилган ушбу беллашувларда ўзларининг ҳар томонлама устунликларини барчага намойиш этган муддатли ҳарбий хизматчилар ғалаба қозонишди.

Шундай қилиб, мазмунли ва қизиқарли тарзда ўтган мазкур тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.