Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЖЦБ ППХ баталёни

инспекторлари, сафдор У. Қарриев ҳамда сержант Ш. Олимовлар кечки пайт Урганч шаҳар “Амир Темур” истироҳат боғи олдида хизмат олиб бораётган эди.

Осойишталик посбонларида икки нафар фуқаронинг хатти-ҳаракати шубҳа уйғотди. Уларни дарҳол суҳбатга тортиб, хизмат планшети орқали текширувдан ўтказишганида, урганчлик П.Т. ўғрилик жиноятини содир этиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги аниқланди ва шаҳар Ииофмбга топширилди.

Баталён ходимлари қочоқнинг ёнида бўлган Б.Н.ни ҳам холислар иштирокида кўздан кечиришганида, чўнтагида совуқ қурол борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди.

Саъдулла АБДУЛЛАЕВ,

сафдор.