Бир одам уйи ёнида чиройли майсазор барпо қилибди. У ердаги майсалар қишин-ёзин ям-яшил бўлиб турар экан. 

Бир йили баҳор келиши билан майсазордан қоқи ўтлар ўсиб чиқибди. Ўтлоқ сап-сариқ гулларга тўлибди. Бир кундан кейин эса майсазор оппоқ момақаймоқларга бурканибди. Бу ўзгариш майсазор эгасига ёқмабди. У қоқигулларни юлиб ташлабди, лекин улар яна чиқиб келаверибди. Майсазор эгаси улардан қутулиш учун ўзи билган усулларни қўллаб кўрибди, лекин фойдаси бўлмабди. Шунда Қишлоқ хўжалиги департаментига хат ёзиб, унинг якунида: «Мен ҳамма усулларни қўллаб кўрдим, энди нима қилишим мумкинлиги ҳақида менга маслаҳат беринг», дебди. Департаментдан унга жавоб хати келибди. Унда: «Энди сизга уларни севиб қолишни маслаҳат берамиз», деб ёзилган экан.

ИНСОН ҲАЁТГА МУҲАББАТ БИЛАН ЁНДАШСА, УНДАГИ ГЎЗАЛЛИКЛАРНИ ТЕЗРОҚ ИЛҒАЙ БОШЛАЙДИ.

«Тарбия» китобидан олинди.