Капитан Сайдулло Йўлдошев 2015-йилда ИИВ Академиясини тамомлаб, илк хизматини Чуст туман ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимида бошлаган. Сўнг Тўрақўрғон тумани ИИБ да ишлади. 2022-йилда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Қидирув суриштирув бўлинмасига ишга ўтди. Ҳозирда Давлатобод тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича катта инспектори сифатида фаолият олиб боради. Лавҳамиз қаҳрамони 2024-йил 23-декабр куни «Шишаки» маҳалласи ҳудудида тунги хизматга жалб этилган вақтда «Лаcетти» русумли транспорт воситасини тўхтатиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этилишини сўраганда ҳайдовчининг маст ҳолатда экани аниқланди.
Инспектор қоидабузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилди. Шундан сўнг фуқаро капитан С.Йўлдошевга ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни судга юбормасдан, ижобий ҳал қилиб бериш эвазига
100 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилди. Инспектор унга бу иши қонунга хилоф эканини тушунтирди. Лекин қоидабузар тушунишни истамади.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Давлатобод тумани ИИБ биноси олдида капитан С. Йўлдошевга 2 млн
755 минг сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўз мухбиримиз.
Наманган вилояти.
