Наманган вилояти ҳокимининг фармойишига асосан вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат иштирокчиларининг йўлдаги маданиятини ошириш мақсадида ИИБ ЖХХ ЙҲХБ биносида вилоят ҳокимининг ўринбосари, ЙҲХБ бошлиғи, ҳайдовчиликка номзодларни тайёрловчи давлат ва нодавлат автомактаб раҳбар ҳамда ходимлари, шунингдек, бошқа алоқадор идора вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида сўнгги пайтларда Йтҳларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга қарамай қоидабузарлик ҳамон давом этаётгани, натижада аянчли ҳодисалар юзага келаётгани кенг муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида Йўл посбонига тайинланган автомактаб ходимларига гувоҳнома, махсус жилет ва бош кийими ҳамда жезл таёқлари топширилди.

Йиғилиш якунида ОАВ вакиллари иштирокида мавзуга доир брифинг ўтказилди. Унда айни кунларда республиканинг барча ҳудудларида давом этаётган "Диққат, пиёда!" ойлиги доирасида амалга оширилган ва режалаштирилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.