Қоровул қўшинларига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7551-ҳарбий қисмда “Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ жиноятлар” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Унда сўз олган Зарафшон шаҳар ИИБ ЙПХ инспекторлари, сафдорлар Ж. Қурбонов ва Э.Умматовлар бугунги кунда мазкур кўнгилсизликларни бартараф этиш йўлида соҳа ходимлари томонидан кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани ҳақида батафсил тўхталди.
Шунингдек улар она Ватанимиз ҳимоячиларига ҳам автотранспорт воситаларидан фойдаланган вақтида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлиги тўғрисида кенг тушунчалар бериб ўтди.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
