Зомин тумани Бирлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ў.Х. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, уяли алоқа воситасини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Худди шундай, Ғаллаорол туманининг «Лалмикор» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ў.И. пайвандлаш ускунасидан айрилиб қолганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қонунбузарлик Ғаллаорол туманининг «Молтоб» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.С. томонидан содир этилгани аниқланди. Ундан уяли алоқа воситаси ва пайвандлаш ускунаси ҳужжатлаштириб олинган.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
