ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлигида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қўмондонлик раҳбарияти, Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталони шахсий таркиби иштирок этган тадбирда хизмат вазифасини сидқидилдан бажараётган, ўқув машғулотлари ва хизматда сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Ички ишлар вазирлигининг “Аъло хизматлари учун”, И, ИИ ва ИИИ даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун”, “Қўшин аълочиси” кўкрак нишонлари, «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони, эсдалик совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Мукофотлар қўшин қўмондони, полковник Ш. Худойназаров томонидан тантанали вазиятда топширилди.
Шунингдек, хизматни аъло даражада бажараётган, шахсий интизоми билан сафдошларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ аскарларга ташаккурномалар топширилди.
Ўз мухбиримиз.