Жорий йилнинг 29-январ куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи номига Г.П. дан ариза келиб тушади.

Унга кўра, Ўзбекистон темир йўллари Ажда ишловчи С.А. уни вагон кузатувчиси лавозимига ишга киритиб қўйиш учун 3 минг Ақш доллари талаб қилаётгани келтириб ўтилган. 

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида фуқаро С.А. талаб қилинган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан кўлга олинади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Баймурат ҚУТЛИМУРАТОВ,

капитан.