Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорти билан боғлиқ бўлган бахциз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича куну-тун ҳушёрлик билан хизмат қилишмоқда. Афсуски баъзи ҳайдовчилар ҳамон йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасдан қўпол қоидабузарликлар содир этишяпти.
Яқинда жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида маст ҳолда ёки етарли малакага эга бўлмасдан туриб транспорт воситасини бошқариш, йўл-патрул хизмати инспекторининг қонуний талабини бажармаслик каби қўпол қоидабузарликлар содир этган 10 нафар ҳайдовчининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари кўриб чиқилди. Суд йиғилишида ҳайдовчилар томонидан содир этилган ҳар бир қоидабузарлик ҳолати синчковлик билан муҳокама этилиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чоралари кўрилди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
