Қоракўл туманидаги Қораҳожи номли маҳаллада ижтимоий соҳа обектларида фаолият олиб борувчи фуқаролар ва кенг жамоатчилик ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, унинг профилактикаси юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида айнан ижтимоий тармоқлар орқали содир этилаётган ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари қурбонига айланиб қолмаслик бўйича фуқароларга батафсил тушунчалар берилди. Шундан сўнг, ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот буклетлари тарқатилди.


Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.