ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7535-ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўтаб, Қуролли Кучлар резервига бўшатилаётган аскарлар орасида тест синовларини аъло баҳоларга топширган, хизмати давомида юқори натижаларга эришган ҳарбий хизматчиларга тавсияномалар бериш ҳамда кузатув тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда қисм командири сўзга чиқиб, муддатли ҳарбий хизматчиларга Ватан ҳимояси, эл тинчлиги йўлида бедор ўтказган тунлари, ўз бурчларини шараф билан адо этганликлари учун миннатдорчилик билдириб, келгуси ҳаёт йўлида омад ва улкан зафарлар тилади. 

Нилуфар ДАВИДОВА,

журналист.