Вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ Карантин гуруҳи ҳамда ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда Пешку туманида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Мазкур ўқув машғулоти қутуриш касаллигига қарши курашда тегишли хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аҳолини огоҳлантириш ва фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш кўникмаларини оширишга хизмат қилди.
Шунингдек, мутахассислар томонидан қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди ва аҳоли эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишга чақирилди.
О.ХОЛАКОВ,
капитан.
Бухоро вилояти.
