Маълумки, пиротехника воситаларидан фойдаланиш турли кўнгилсиз ҳолатларнинг келиб чиқишидаги сабаблардан бири ҳисобланади. Шу боисдан, айни кунларда жойларда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар идоралари томонидан тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, яқинда Нукус тумани ҳудудида ўтказилган «Ўқувчи» рейди давомида «Касб-ҳунар» мактаби ўқувчиси ёнида 1 қути ичида 55 дона пиротехника моддасини олиб юргани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ўқувчининг ӯзи ва ота-онасига пиротехника воситасининг салбий оқибатлари тӯғрисида тушунутирилиб, маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.
Назира ТУРДИМУРАТОВА,
маёр.
Қорақалпоғистон Республикаси.
