Самарқанд вилояти ИИБ ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида экология соҳасига оид қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича Самарқанд шаҳри ва шаҳар атрофи бўйлаб кундузги ва тунги кучайтирилган назорат тадбирларини олиб борилмоқда.  

Вилоят ИИБ Ахборот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, 6-сентябр куни ўтказилган рейдлар натижасида 3 нафар шахс томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланган. Жумладан, бир нафар шахс томонидан ноқонуний равишда дарахт ва бошқа ўсимликларни кесиш, бир нафар шахс томонидан чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва тозалик талабларни бузиш, бир нафар шахс томонидан фуқаро аҳоли пунктларида хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларни бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш каби қоидабузарликлар содир этган. Улар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Гулноза ТУРҒУНБОЕВА, 

«Постда» мухбири.

Самарқанд вилояти.