Наманган вилояти шаҳар ва туманлар ИИБ ҲПБ бошлиқлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказилиб, вилоят ҳудудида аёллар томонидан содир этилаётган жиноятчилик аҳволи, йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама этилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида профилактик тадбирлар ташкилланишига қарамай, хотин-қизлар томонидан жиноятлар содир этилаётгани танқидий таҳлил қилинди.
Келгусида хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ҳамда улар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
