Андижон вилояти Иибда Янги йил байрамлари ва қишки хизмат либосига ўтиш муносабати билан шахсий таркибдаги хотин-қизларнинг анъанавий саф кўриги бўлиб ўтди.
Саф кўриги чоғида хизмат либоси кийишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши, фарқловчи белгилар, эмблема ва шевронларнинг мувофиқлиги текширилди.
Саф кўрикларини ўтказиш интизом сақланишига хизмат қилиб, шахсий таркибда саф тайёргарлиги кўникмаларини шакллантиради, намунали ташқи кўринишни ҳамда ходимларнинг тезкор-хизмат вазифаларини бажаришга шайлигини таъминлайди.
Саф кўриги шахсий таркибнинг жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятлар ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг ўз вақтида олдини олиш ҳамда уларга чек қўйишга тайёрлик даражасини аниқлаш мақсадида ҳар йили ўтказилади. Бундан кўзланган асосий мақсад саф кўникмаси даражасини, хизмат мажбуриятларини бажаришга тайёрликни аниқлаш, шунингдек, ходимлар ўртасида ватанпарварлик, масъулият ва интизом туйғуларини юксалтиришдан иборат.
Б. Клейман.
