Вилоят ИИБ шахсий таркиби билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди. Унда Иивнинг меъёрий буйруғи талаблари асосида ходимларнинг хизмат кийим-бошларини кийганликлари, хизмат гувоҳномаларининг талаб даражасида олиб юрилиши, хизмат давомида фойдаланиладиган, ёнларида олиб юришлари зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги текширувдан ўтказилиб, саф тайёргарлиги машғулотлари олиб борилди. Шу билан бирга, ходимлар орасида хизмат интизомига амал қилиш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

        Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.