КУН ҚАҲРАМОНИ

Юрт осойишталиги йўлида беминнат хизмат қилиб келаётган сафдор Эргашев Акбар Асқарович 1988-йилнинг 14-декабрида Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида туғилган. 2008-йилда Қарши қишлоқ хўжалик коллежини муваффақиятли тамомлайди.

Ички ишлар органлари тизимидаги илк хизмат фаолиятини 2009-йилда вилоят ИИБ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул-пост хизмати баталони биринчи отряд милиционери лавозимида бошлаган бу йигит ўтган давр мобайнида соҳа сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, ҳозирда Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси саф бўлинмалари иккинчи отряди ҳайдовчи-ходими лавозимда самарали хизмат қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, доимо ўз устида тинимсиз изланадиган фидойи ходим жорий йил бошидан ҳозирга қадар, 150 нафардан ортиқ фуқаронинг шахсини аниқлаш мақсадида ҳудудий Иибларга олиб борди ҳамда жамоат жойларида маст ҳолатда юрган 12 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирди.

Шунингдек, юртимиздаги карантин қоидаларини бузган 32 нафар фуқарони аниқлаш билан бирга, 3 та жиноятни ҳам “иссиқ изида” фош этилишига эришди.

Шу боисдан, фаолияти давомида юқори натижаларни қўлга киритиб келаётган сафдор Акбар Эргашевнинг хизматлари раҳбарият томонидан ҳам ижобий баҳоланиб, кўплаб маротаба рағбатлантириб келинмоқда.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.