Томди тумани ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллари ташаббуси билан “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўтказилган мазкур ўйинда туман Тиббиёт бирлашмасининг билимли, зукко аёл шифокорларию ҳамширалари иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари сўз олиб, қатнашчиларни касб байрами билан муборакбод этишди. Саволларга тез ва аниқ жавоб берган Шошилинч қабул бўлими жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Мутасаддилар томонидан иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
