Яқинда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг ўринбосари, полковник Ҳамза Махсумов томонидан Навоий вилояти ИИБ соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ИИБ бошлиқлариининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига планшетлар топширилди.
Келгусида ходимларнинг ҳар томонлама билим-салоҳиятга эга бўлишларида, қисқа вақтда катта натижаларга эришишда мазкур алоқа қурилмаси самара бериши шубҳасиз. Гап шундаки, ИИВ масъул ходими, маёр Азамат Нуруллаев таъкидлаганидек, планшет орқали ходимларга бир кун, ҳафта ҳамда йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тушунтирилади.
Шунингдек, мазкур қурилмадан самарали фойдаланиш бўйича йўриқномалар ўтилди. Ундан фойдаланганда махфийлик қоидаларига риоя қилиниши лозимлиги уқтирилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
