Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Фарғона шаҳридаги 7253-ҳарбий қисмда шартнома асосида ҳарбий хизматда қолиш истагини билдирган 2023 йил чақирувидаги муддатли ҳарбий хизматчилар саралаш синовларида иштирок этдилар. Улар жисмоний, маънавий-маърифий, психологик йўналишлар бўйича синовлар топширдилар. Барча синовлардан муваффақиятли ўтганлар келгусида қўшинимиз таркибида контракт асосида ҳарбий хизматни давом эттирадиган бўлишди.  

Фарҳод ЭРКИНОВ,

маёр.