Сурхондарё вилояти ички ишлар органларининг тезкор қидирув ва патрул-пост хизмати бўлинмалари ходимлари билан уч кунлик ўқув машғулоти ўтказилди.
Сариосиё туманида жойлашган ҳарбий қисм базасида ташкил этилган ўқув йиғинида ходимларнинг фуқаролар билан мулоқот жараёнида муомала маданияти, касбий маҳорати, вазиятни тўғри баҳолаш орқали тезкор қарор қабул қилиш кўникмасини янада оширишга эътибор қаратилди. Ўқув йиғинини сифатли ва самарали ташкил этиш мақсадида вилоят Иибнинг соҳавий хизматларидан бой амалий тажрибага эга бўлган ходимлар, мутахассислар, юқори малакага эга илмий-педагоглар ҳамда ҳарбий қисмнинг малакали ҳарбий хизматчилари жалб этилди.
Ўз мухбиримиз
