Сут ва сут маҳсулотларини нафақат болалар, балки катталар ҳам севиб истеъмол қилишади. Фақат ҳар доим ҳам уларнинг яроқлилик муддати ва санитария ҳолатига эътибор қилавермаймиз. Аслида санитария талаблари асосида тайёрланган, махсус қадоқдаги сут маҳсулотларини харид қилиш мақсадга мувофиқдир.
Афсуски, орамизда қўлбола усулда тайёрланган шундай маҳсулотлар савдоси билан шуғулланаётганлар ҳам учраб турибди. Яқинда Самарқанд – Бухоро йўналишда ҳаракатланиб келаётган давлат рақами 30 К 401 ҲА бўлган “Нексия” автомашинаси тўхтатиб текширилганда, унинг юкхонаси ва салонида жами нархи 18 миллион сўмлик 328 банка сариёғ борлиги аниқланди. Ушбу маҳсулотлар тегишли ҳужжатлари йўқлиги ва санитария қоидаларига риоя қилмай ташиб кетилаётганини сабабли мазкур ҳолат юзасидан алолатнома расмийлаштирилди. Сарёғ эса вилоят ветеринария ва озиқ овқат ташхиси марказига жўнатилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
