Ҳудудлардаги муаммоларни бевосита ўрганиш, уларни ижобий ҳал этиш ҳамда одамларни бугунги кунидан рози қилиш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан олис ва чекка ҳудудларда мунтазам тарзда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Жумладан, яқинда ҳам Бағдод тумани “Конизар” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган навбатдаги қабулда ҳам 19 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.
Унинг аксарияти ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлгани учун 7 таси шу жойнинг ўзида ечим топди. Шунингдек, 3 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, кўриб чиқиш вақт талаб этадиган мурожаатлар эса алоҳида назоратга олинди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
