Уйчи туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантаналар кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Жорий йилда тумандаги 46 та умумтаълим мактабида 40 800 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Шундан 4557 нафари 1-синф ўқувчиларидир. Уларга Президент совғаси сифатида ўқув қуролларидан иборат совғалар топширилди. 

3-сектор ҳудудидаги туман ИИБ оталиққа олган 24-мактабда бўлиб ўтган тадбирда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқатжон Мирзаэв иштирок этди. У мактабга илк бор қадам қўйган биринчи синф ўқувчиларига Президент совғаларини топширди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЭВА, 

"Постда" мухбири.

Наманган вилояти.