Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ баталёни 3-сафарбарлик гуруҳи инспектори, кичик сержант Олим Абдуғаниев 24 йил аввал вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида соҳадаги фаолиятини бошлаган эди. Жорий йилнинг ўзида инспектор томонидан 3100 дан ортиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу шунчаки рақам эмас, балки юзлаб олди олинган йўл-транспорт ҳодисалари, қанчадан-қанча сақлаб қолинган инсон умри.
Бундан ташқари, унинг сергаклиги туфайли бир неча бор қидирувда бўлган шахслар қўлга олиниб, қонун устуворлиги таъминланди. Кўп йиллик ҳалол меҳнати муносиб тақдирланиб, 2025-йил – Ички ишлар органлари куни арафасида ИИ даражали «Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Дарҳақиқат, у хизматда қатъий интизомга амал қиладиган ходим бўлса-да, 3 нафар фарзанднинг меҳрибон ва суюкли отасидир. Олим Абдуғаниев каби ўз касбининг фидойилари бор экан, йўлларимиз тинч, ҳаётимиз осойишта бўлиб қолаверади.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.