Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқар­маси ахборот гуруҳи кичик инспектори, сафдор Акрамжон Толибов ҳам отаси – Самарқанд шаҳар Иибда масъул лавозимда хизмат қилган маёр Равшан Ҳамидовга ҳавас қилиб катта бўлди. Отасининг касбига масъулият билан ёндашиб, баъзан хиз­матдан чарчаб кеч қайца-да, яна чақириқ туфайли ишга чиқиб кетганини, тунда кетиб, тонгда қайтганини ўз кўзи билан кўрди. Падари бузрукворининг Ватанимизга бундай садоқат ва фидойилик билан хизмат қилгани, унинг қалбида отасига ва унинг касбига нисбатан чексиз ҳурмат пайдо қилди, десак, муболаға бўлмайди. 

– Отам бугунги кунда истеъфода бўлса-да, ҳар куни ўгит, маслаҳат ва насиҳатлар бериб туради. «Болам, касбингнинг машаққатли томонлари кўп, уларга сабр–тоқат қилиш керак. Хиз­матга лоқайдлик билан қарамасдан, ҳушорликни бир дам ҳам йўқотмасдан хизмат қилсанг, ҳалол ва пок ишласанг, ҳамкасбларинг орасида обрў топасан, эл одида юзинг ёруғ бўлади», – деган сўзларини ўзимга шиор қилиб олганман, – дейди қаҳрамонимиз. – Баъзан одамлардан «Отангга раҳмат, укам», – деган гапни эшитганда вужудим титраб кетади. 

Дарҳақиқат, унинг дуо­сини олганлар, унинг изидан борганлар ҳеч қачон кам бўлишмаган. Сафдор Акрамжон Толибовнинг падари бузруквори ишончини оқлаш, шарафли оиласи номига муносиб бўлиш учун халққа сидқидилдан хизмат қилаётганини кўриб, ҳалоллик, поклик, фидойилик сингари туйғулар ҳам отадан болага ўтар экан, деган фикрга келдик. Акрамжон Толибов ҳаёти ва хизмати бунга яққол мисол, десак, сира муболаға бўлмайди. 


Умида МАМАДАЛИЕВА, 

ўз мухбиримиз. 

Самарқанд вилояти.