ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар қўмондонлигида вазирликнинг Малака ошириш институти билан  ҳамкорликда ташкиллаштирилган навбатдаги ўқув курслари якунланди. Малака ошириш курсларини муваффақиятли якунлаган 50 нафар ҳарбий хизматчига сертификат, дастлабки ва навбатдаги кичик сержант, сержант ҳарбий унвонларини Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар қўмондони, полковник Шокиржон Худойназаров тантанали равишда топширди. У ҳарбий хизматчиларни ўқув курсларини муваффақиятли якунлаганлари билан табриклаб, келгуси фаолиятларида омад ва зафарлар тилади. Шундан сўнг Ватан ҳимоячилари ҳарбий оркестр ҳамроҳлигида саф майдони бўйлаб шахдам қадамлар ташлаб, тантанали марш билан ўтдилар.

Азамат КУРБАНБАЕВ, 

кичик сержант.