ИИВ Сирдарё Академик лицейида иншолар танлови бўлиб ўтди. Ёшлар орасида миллий-маънавий меросимизни кенг тарғиб қилишга қаратилган танловда таниқли ёзувчиларимиз ижодига оид мавзулар танлаб олинди. Уларнинг асарларида келтирилган юксак инсоний фазилатлар, қадриятлар, эзгуликка йўғрилган саъй-ҳаракатларни таснифлашга оид вазифани лицейнинг 204-гуруҳи ўқувчиси Шоҳсанам Салиева тўлақонли бажариб, ғолибликни қўлга киритди.

Танловда юқори ўринларни қўлга киритган ўқувчилар лисей раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилди. 

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

ўз мухбиримиз.