Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини бекаму кўст таъминлаш мақсадида ҳушёрликни йўқотмасдан, сергак ҳолатда фаолият олиб бораётган шижоатли ва жонкуяр посбонлардан бири Оққўрғон тумани ИИБ йўл-патрул хизмати инспектори, сафдор Ҳаётбек Набиевдир. Тизимдаги ўн беш йиллик фаолиятининг сўнгги беш йилини мазкур соҳада ўтказиб келаётган лавҳамиз қаҳрамони устозларига ҳурмат кўрсатиб, шогирдларини тарбиялашдан чарчамайди.
Ўз касбига меҳри баланд бўлган Ҳаётбек ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1600 га яқин қоидабузарликларни аниқлади. Шу билан бирга, жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан қочиб юрган 2 нафар қидирувдаги шахсни аниқлашга муваффақ бўлди.
Тошкент вилояти.
