Олмазор тумани ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси, лейтенант Азизхон Файзиев 15 йилдан буён ички ишлар органларининг турли тизимарида фаолият юритиб келаётган қаҳрамонимиз, 2023 йилдан буён ўзи қизиққан терговчи вазифасида хизмат қилиб келмоқда. Устозлари ва ҳамкасбларидан соҳа сирларини пухта ўрганган ходим, иш юритувидаги жиноят ишларини сифатли тергов қилиш учун бор куч ва имкониятларини ишга солади.
Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 17 та оғир турдаги, 4 та ўта оғир турдаги жами 21 та жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бориб, айблов хулосаси ва ярашув қарорлари билан прокуратура органлари орқали тегишли судловга юборган. Судга юборилган жиноят ишларидан қўшимча терговга қайтарилгани мавжуд эмас.
Ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
