Зарафшон шаҳри ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳушёрлигини ошириш мақсадида бир қатор тезкор-профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Яқинда шаҳар ИИБ ходимлари томонидан «Назорат» тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида Навоий кон-металлургия комбинати марказий кон бошқармаси ишчи-хизматчилари билан суҳбат ўтказилди. Мулоқот асносида уларга ҳар қандай қонунбузарлик учун жавобгарлик, жиноятга эса жазо муқаррарлиги эслатилди. Шунингдек, йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилиш, шахсий автомашиналарни белгиланган жойларда сақлаш лозимлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
