Расмий саҳифаларимизда Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида яшовчи, 1999-йилда туғилган Ш.Ш. ва Қоровулбозор тумани “Тинчлик” маҳалласида яшовчи 2003-йилда туғилган Қ.М. исмли шахслар олдиндан жиноий тил бириктириб, Бухоро шаҳри ҳамда вилоятимизнинг бошқа туманларида мол ўғирликларини содир қилганлиги юзасидан маълумот берган эдик. Ушбу жиноий гуруҳ аъзолари билан олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида Бухоро шаҳрида содир бўлган яна бир жиноят фош этилди.

  Гап шундаки, 2022 йилнинг 4-ноябр кунидан 5-ноябр кунига ўтар кечаси Бухоро шаҳар “Калтаработ” аҳоли пунктида яшовчи, 1981-йилда туғилган М.С. нинг яшаш хонадони орқа томонида жойлашган, атрофи ёғоч тўсиқлар билан ўраб олинган қўйхонасидан баҳоси 10 миллион сўмга тенг беш бош қўй ҳам айнан шу жиноий гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилганлиги аниқланди ва ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

    Мазкур жиноий гуруҳга нисбатан қўшимча айблов эълон қилиниб, улар томонидан вилоятимизнинг бошқа ҳудудлари ва қўшни вилоятларда содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасидаги тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.