Инсон танасида енгил безовталик ёки оғриқ ҳисси юзага келганда саломатликни тиклаш учун кўпгина табиий усуллардан фойдаланиш мумкин.
Қон босимини тушириш учун занжабилли чой қайнатинг. Бунинг учун пўсти артилган занжабилни майдалаб, қуритилган ялпиз баргларини қўшинг ва устидан қайноқ сув қуйиб, 7-10 дақиқа тиндиринг. Сўнгра лимон ва асал солиб истеъмол қилинг.
Шамоллаш ва тумовда занжабил ўта фойдали. У қиздирувчи таъсирга эга бўлиб, қон айланишини яхшилайди.
Томоқдаги оғриқдан чиннигул зиравори халос этиши мумкин. Унинг уч-тўрт донасини оғизда имкон қадар кўпроқ ушлаб туринг, вақти-вақти билан янгисига алмаштирган ҳолда кун бўйи шимиб юрса ҳам бўлади. Томоқдаги оғриқ сусаяди. Ушбу ўсимлик кучли антисептик бўлиб, ҳатто ангинада ҳам ёрдам беради.
Қон босимини ошириш учун бир финжон табиий қаҳвани аччиқ дамлаб ичиш кифоя.
Хонада барглари у қадар ёқимли ҳидга эга бўлмаган ёронгул (геранъ) ўсаётган бўлса, у бош оғриғида сизга шифо улашиши мумкин. Шунчаки ўсимликнинг баргларини оҳиста силкитиб, ифор чиқаришини кутинг ва бир неча марта чуқур нафас олинг.
Шамоллаш, грипп, ангинада табиий олма сиркаси ёрдамга келади. Унга 1:1 миқдорда сув қўшиб, озгина асал солинг. Бундай ичимлик чанқоқни қондиради, ҳароратни туширади, организмни С витамини билан тўйинтиради ва тезда соғайишга хизмат қилади.
Жамбил ўсимлиги балғам кўчирувчи самарали воситадир. Бронхитда унинг дамламасини ичинг ва соғайиш нисбатан тез кечади. Лекин бу ичимликни кечқурун истеъмол қилмаган маъқул, чунки у пешоб ҳайдаш хусусиятига эга.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
