Навоий вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ҳамда вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар иштирокида ўқув-амалий семинари ўтказилди. 

Унда дастлаб вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Умиджон Адизов сўзга чиқиб, ИИВ раҳбаряти томонидан ходимларга қўйилаётган талабларни етказди. Шунингдек, вояга етмаганлар, ёшлар ва хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилди. Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариш, таълим муассасаларида “Давомат”, “Тиғ” ва “Орият” тадбирларини самарали ўтказиш, низоли оилалар билан ишлаш борасида топшириқлар берилди.

Сўнг масъул ходимлар ўзларининг бажарган ишлари юзасидан тақдимот қилдилар. Семинар якунида ходимларга “Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва инспектор-психологлар иш фаолиятини самарали ташкил этиш” бўйича услубий қўлланмалар ҳамда инспекторларнинг бир кунлик вазифалари кўрсатилган буклетлар тарқатилди.  

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.